Ушбу қўлланмада Ўзбекистон Республикасида давлатчилик ва ҳуқуқнинг пайдо бўлишининг бой тарихини яъни қадимги Турон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши, энг қадимги ҳуқуқий манбалар “Авесто”, “Суғд” ҳужжатлари ҳақида, Ўрта асрларда Мовароуннаҳр давлати ва ҳуқуқи тарихи, мусулмон ҳуқуқининг асосий хусусиятлари, аҳамияти ва манбалари, Темур ва темурийлар империяси давлати ва ҳуқуқи тарихи, Шайбонийлар династияси ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ ҳақида, янги даврда Туркистон ўлкаси давлати ва ҳуқуқининг ривожланиши, Қўқон мухторияти, Туркистон, Хоразм ва Бухоро республикалари, уларнинг ижтимоий-сиёсий тузуми ва ҳуқуқи, шунингдек ХХ асрнинг 20-80 йилларидаги Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тадрижий кетма-кетликда баён қилинган.