Ўқув қўлланма 5521800 – Автоматлаштириш ва бошқарув таълим йўналиши бакалаврлари ва шу йўналиш бўйича магистратура мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, электр тармоқларда техник эксплуатация амалларини бажараётган оператор ходимларнинг фаолияти доирасида юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар, оператив диспетчер хизматини ташкил қилиш, эксплуатациянинг ҳавфсизлик масалалари, энергосистемада ишни ташкил қилиш масалалари, инсоннинг машина билан муносабатлари белгилаб берилган. Ўқув қўлланма «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари ходимлари учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ўқув қўлланмада «Инсон-техника-муҳит» системаси масалалари, жумладан инсоннинг ишлаш ва дам олиш шароитлари таҳлил қилинган.