Ушбу ўқув дастури «Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ» билим соҳаси бўйича ўқув-методик шўъбанинг 08 апрел 2010 йилдаги 09-сонли йиғилиши ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2010 йил 5 майдаги 1-сонли йиғилиш баённомасига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 17 июндаги 234-сонли буйруғи билан тасдиқланди ва ўқув жараёнига жорий этилди.
Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда Халқ таълими вазирликларининг 2010 йил 1 июлдаги 6/1 ва 4/2-сонли қўшма Ҳайъат мажлиси қарори билан тасдиқланган ва академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун иқтисодиёт асослари фанидан узвийлашган ўқув дастури сифатида узлуксиз таълим тизимига жорий этиш учун тавсия этилган.