Китобда Қуръони Карим илоҳий мўъжиза бўлиб, барча фанларнинг, жумладан, адабиёт фанининг ҳам асоси эканлиги очиб берилган. Китобда Қуръондаги адабиёт назариясига оид маълумотлар, Қуръонда номлари зикр этилган пайғамбарларнинг бадиий адабиётдаги талқини, Қуръоний ғояларнинг мумтоз адабиёт вакиллари ижодига таъсири, жаннатдаги ҳурлар ва бадиий адабиётдаги гўзаллар тасвири каби масалалар қаламга олинган. Китоб адабиёт муаллимлари, филология факультети талабалари, адабиёт иҳлосмандларига мўлжаллаб ёзилган.