Маккажўхори муҳим донли ва ем –хашак экин бўлиб жаҳон дончилигида экиладиган майдони бўйича учинчи ва дон хосилдорлиги бўйича донли экинлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Маккажўхори донининг таркибида 65-70% углевод, 8-12% оқсил, 4-8% мой, минерал тузлар ва E. B, А витаминлар мавжуд. Кўк пояси таркибида 19-20% қуруқ модда, 1-1,5% мой, 7-9% оқсил, 55-59% углевод ва 4% қанд моддаси мавжуд. Маккажўхори халқ хўжалигида ката аҳамиятга эга , унинг донидан кўпгина мамлакатларда Европада 4550%, Америкада 30-35%, Осиёда 70-80%, Африкада 65-70%, Австралияда 35-40% озиқ-овқат мақсадларида кенг фойдаланилмоқда. Шу сабабли, аҳолини озиқ-овқат ва чорвачиликни тўйимли озуқа билан таъминлашда маккажўхорининг нав дурагайларидан юқори дон хосилдорлигига эришишда янгича усулларни излаб топпиш асосий маслалардан бири ҳисобланади.