Шоли қишлоқ хўжалиги экинлари орасида ер юзида тарқалиш амплитудасининг чексизлиги билан ажралиб, у шимолий кенгликнинг 30 градусидан, то жанубий кенгликнинг 30 градусигача тарқалган ягона қишлоқ хўжалик экини ҳисобланади. Шунингдек, ўзига хос иқлим шароитларига, айниқса, сувга бўлган талаби билан ҳам ажралиб туради. Шоли ўсимлиги ҳам ғалла экинлари гуруҳига мансуб бўлиб, унинг экин майдонларини кенгайтириш, ҳосилдорлигини ошириш ва пировардида ялпи маҳсулот миқдорини кескин кўпайтириш масалалари кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифалар сифатида дастур ва режалардан кенг ўрин олган ҳамда босқичма-босқич катта ҳажмларда ривожлантирилмокда.