Махаллий навларни далага сунъий фон барпо қилиниб, яъни илдиз чириш касаллигини қўзғатувчи Rhizactonia saloni замбуруғини тупроққа қўллаб чигитларни униб чиқиши, хосилига таъсири ва чидамлилигини аниқлаш мақсадида дала тажрибасини олиб бордик.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар бажарилди:
-тажрибадаги навларнинг униб чиқиш даражаси ва Rhizactonia saloni замбуруғи билан касалланган ўсимликлар аниқланди;
- навлардан олинган намуна пахталарда битта кўсакдаги пахта вазни, чигит сифати ва тола сифати аниқланди;
- навларнинг пахта ҳосили даладан йиғиштирилиб, ўртача бир гектардан олинган центнер пахта хисоблаб топилди;
- Rhizactonia saloni касаллигига чидамли ғўза навлари ажратиб олинди.