Пахта етиштириш зоналарида учрайдиган хашорот турлари минглаб хисобланади. Уларнинг кўплари қишлоқ ва ўрмон хўжаликларига, чорвачиликка ва кишилар сихат саломатлигига зарар келтирса , бази бир турлари фойда келтириши билан малум ахамиятга эга. Ўзбекистонда гузарга зарар етказувчи хашорот турлари 100 дан ортади, бедазорларда бўлса , бундан хам кўп турлари учрайди.Ғўза ўсимлиги кучли заралланувчан ўсимликлар гурухига киради. Cicadinea цикадалар - бу сўрувчи зараркунанда. У санчиб сўрувчи оғиз аппаратига ега. Унинг ўсимлик шарбатини сўриб олиш натижасида барглар рангсизланади, оксил-углевод алмашинуви бузилади, хлорофилл доначалари камайиб кетади. Ғўза баргларининг пастки қисми сарғайиб, секин-аста тўкилиб боради, хосил елементларининг тўкилиши натижасида хосилдорлик 20 -40% гача тушиб кетти.