Кузги буғдой навларидан юқори ва сифатли дон хосилини олиш учун барча агротехник тадбирлар уруғнинг экиш меъёри, муддати, минтақавий тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда тўғри белгилаш муҳим аҳамияат касб етади. Кузги буғдой навларини экиш меъёрларини ва муддатини ўрганиш, республика илмий муассасаларида ва хорижда бир қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган ва ҳозирда ҳам давом этмоқда. Қишлоқ хўжалик экинларидан етиштириладиган ҳосил салмоғи ва унинг сифати, тупроқ иқлим шароити, ўтмишдош экин тури, навнинг биологик ва хўжалик хусусиятлари уруғликни экинбоплик сифати ҳамда қўлланиладиган агротехника даражасига боғлиқ.