Республикамизда фан-техника, ишлаб чиқариш ва таълим тизими ўртасидаги интеграцияси жараёнларига катта аҳамият берилмоқда. Айниқса, саноат ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, турли ресурслардан ҳар томонлама оқилона фойдаланиш, илмий асосланган технологиялар асосида кам чиқиндили ва чиқиндисиз технологияларни ҳамда илғор конструкцияли материаллардан фойдаланишни ёълга қўйиш, шунингдек илм-фан ишлаб чиқариш тармоқларини, айниқса електроника асбобсозлик, алоқа ва телекоммуникацион технологиялари бўйича Давлат дастурини босқичма–босқич амалга оширишга жиддий еътибор қаратилмоқда. Cҳунки, Республикамизнинг жаҳон цивилизациясидан муносиб ўрин егаллаши, енг аввало фан техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий етишни, янги технологияларни халқ хўжалигининг барча соҳаларига қўллаш самарадорлигини оширишни тақозо етади.