Электр энергиясини хориждаги ривожланган мамлакатлар каби Ўзбекистон республикасида хам йирик ишлаб чиқариш корхоналари, завот ва фабрикалар билан бир қаторда хар бир хонадон ва хўжаликларда мавжуд бўлган маиший хизмат кўрсатувчи асбоб ва ускуналар хам истъмол қилади. Ишлаб чиқариладиган махсулот нави, технологиясининг юқорилиги истеъмолчига берилаётган электр энергиясининг сифат кўрсаткичларига бевосита боғлиқдир. Сифат кўрсатгичлари ўз навбатида, бир неча энергетик параметрнинг меёрийлаштирилган қийматларидан оғиши, ўзгариши каби тафовутлари оркали тавсифланади