Қўлланма ЎзР ОЎМТВ томонидан 24.07.2006 йилда тасдиқланган «Ветеринария акушерлиги фанидан дастур» асосида тайёрланган бўлиб, олий ўқув юртларининг 5640100 - Ветеринария, 5140900 - Касб таълими (Ветеринария) йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалари ва ветеринария мутахассислари учун мулжалланган. Қўлланмада қишлоқ хўжалик ҳайвонлари жинсий аъзоларининг анатомияси ва физиологияси, сперма олиш, баҳолаш ва сақлаш, сперманинг таркиби, сунъий уруғлантириш усуллари, муртакни кучириш, оталашиш ва бўғозлик физиологияси, ҳайвонларни туғишида ёрдам кўрсатиш, акушер-гинекологик касалликлар, сут безлари ва янги туғилган ҳайвонлар касалликларининг сабаблари, ривожланиши, симптоматикаси, диагностикаси, даволаш ва олдини олиш усуллари баён қилинган