Бу жараёнда шунингдек ҳар томонлама, пухта ўйлаб қабул қилинаётган фармон ва қарорлар муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Маълумки, фермерлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг асосий бўғинига айланди. Хўжалик юритишнинг тўла шаклланиб, ривожланиб бораётган ўзиги хос, истиқболли бу шакли фаолиятини янада жадаллаштириш ва такомиллаштириш, фермерларнинг капитал айланма маблағлар-ресурслари негизини мустаҳкамлай борилишини тақозо этади. Бу эса иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалиги, хусусан, унинг етакчи соҳаларидан бири пахтачиликда районлаштирилган, истиқболли, янги ғўза навларини вилоятларнинг иқлими, тупроғи, мелиоратив, гидрогеологик шароитларига ва гидромодул ҳудудларга бўлиниши асосида, стресс омиллар (шамол, гармсел, ўта юқори ҳарорат, ҳаво нисбий намлиги, сув танқислиги ва ҳ.к.) ни эътиборга олган ҳолда вилт ва бошқа касалликлар, зараркунандаларга чидамлилик даражасига қараб парваришлаш агротадбирлари тизими мажмуасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш заруратини юзага келтиради. Айнан шу жиҳат танланган мавзунинг долзарблигини кўрсатади.