Қишлоқ хўжалик хайвонларининг махсулдорлигининг генетик салохиятини юзага чиқаришда, улар зотларининг насл, махсулдорлик,
пуштдоролик хусусиятларини такомиллаштиришда, юқори махсулдор подалар яратишда озиқлантириш омили, унинг даражаси, тўла
қийматлилиги, озуқалар сифати етакчи ўрин эгаллайди. Қишлоқ хўжалик хайвонларининг яратилган барча маданий зотлари ҳам айнан тўла қийматли яхши даражадаги озиқлантириш шароитида яратилганлиги ҳам исбот бўла олади.