Янги туғилган бузоқ онаси билан қуруқ сомон тўшалган денникда 2 кун сақланади. Бузоқ эмишидан олдин онасининг елини иссиқ сув билан ювилади. Оғиз сутининг дастлабки қисми соғиб ташланади. Бузоқ оғиз сути билан эмдирилгандан кейин, онасини, албатта, соғиб олиш лозим (кунига 3- марта). Дастлабки соғиб олиш мол туқандан сўнг 10 соат мобайнида ўтказилади. Бузоқ онаси билан сақланганда уни лампа ѐки иссиқ ҳаво билан қуритиш, иситиш тавсия қилинмайди. Шунингдек, бузоқ инфрақизил ва ультрабинафша нурлар билан нурлантирилмайди.