Машиналарнинг тез ейилувчи деталларини қайта тиклаш ва уларнинг ейилишга чидамлилигини оширишда мавжуд усуллар ичида пайвандлаш алоҳида ўрин тутади. Чунки, кўпгина ейилган деталлар пайвандлаш ва пайвандлаб қоплаш усуллари ёрдамида қайта тикланади ва уларнинг ишчи юзаларида абразив, коррозион, ҳамда ейилишнинг бошқа турларига яхши қаршилик кўрсата оладиган қатлам ҳосил қилинади. Бунда пайвандлашнинг электр-ёй, газ, плазма, контакт, индукцион, металлизация, электролитик қоплаш каби усулларидан фойдаланилади. Қайта тикланаётган деталларнинг турини аниқлаш, уларни ейилишга чидамлилигини, қайта тиклаш жараёнида иш унумини ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.