Ўзбекистонда қурилаётган фуқаролик жамияти, ҳаётимизга кириб келаётган модернизация жараёнлари ва ислоҳотлар самараси энг аввало ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилганлиги билан жуда муҳимдир. Глобаллашув жараёнида демократик нуқтаи-назардан янгиланаётган, ўзгараётган ҳаёт ёшларимизни ўзига хос синовдан ўтказмоқда.