Республикамизнинг иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланишини таъминлашда мелиорация ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислохотлар улкан рол ўйнамоқда. Ахамияти жихатидан ер ва сув ресурслари табиат ресурслари орасида алоҳида ўрин тутади ва ҳаёт манбаи сифатида беқиёсдир. Сув халқ хўжалигининг барча тармоқларида ва ахолининг хаёт фаолиятида ишлатилади. Айниқса суғорма деҳқончиликни ривожлантиришнинг бош омили сифатида мамлакатимиз иқтисодиётининг мустаҳкамлашда алохида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам халқимиз орасида “Сув бор – хаёт бор, сув тамом бўлган жойда хаёт тугайди” деб бежиз айтишмаган.