Битирув малакавий ишининг асосий мақсади фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг аҳамиятини асослаш ва Жалақудуқ туманидаги Умид соҳиби фермер хўжалигида ўсимликларни ҳимоялаш орқали самарадорликни ошириш бўйича фикр-мулоҳазаларни, хулосаларни ва таклифларни ишлаб чиқишдир. Битирув малакавий ишида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан, қилинган хулосалардан ва берилган таклифлардан Умид соҳиби фермер хўжалигида ўсимликларни ҳимоялаш орқали самарадорликни ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. БМИ да билдирилган фикр мулоҳазалардан бундан ташқари ушбу ҳудудда жойлашган ва ихтисослиги мос келадиган бошқа фермер хўжаликларида ҳам фойдаланиш мумкин.