Алишер Навоийнинг катта-кичик хикматлар мажмуалари кўп маротаба нашр килинган. Йигирма жилдлик Мукаммал асарлари тўплами тайёрланган ушбу китоб шоирнинг ҳикматли сузларини имкон кадар камраб олгани билан алохида киммат касб этади. Адабиёт ихлосмандлари ундан буюк мутафаккирнинг олам ва одам, шахс ва жамият, хаёт мохияти инсон умрининг мазмуни, тириклик ва улим, маърифат ва жаҳолат, хақиқат ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, дустлик ва душманлик, муҳаббат ва садокат, диёнат ва хиёнат, савоб ва гунох, халол ва харом, сахийлик ва бахиллик, самимият ва риё, кўйингки, инсоният аклию кўнглини банд этиб келган барча азалий ва абадий мавзулар, кадрият хамда тушунчалар, фазилат ва иллатлар хакидаги шаклан гўзал, мазмунан теран ва бадиий юксак фикр- мушохадаларини топишлари шубхасиз. Бу тафаккур уммонида сузган хикмат дурларини, бу ҳикмат бўстонида кезган маърифат гулларини кулга киритишига ишончимиз комил.