Улур олмон адиби Йоҳанн Вольфганг Гёте (1749-1832) шоир ва драматург, адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, файласуф, табиатшунос ва давлат арбоби ҳамда «Ёш Вертернинг изтиробла-ри*, «Ғарбу Шарқ девони», «Фауст» сингари боқий асарлар, шунингдек, 3 мингдан зиёд шеърлар муаллифи дир. Немис ёзувчиси Клаус Зееҳафер қаламига мансуб ушбу рисола-да уз ижоди билан жаҳон адабиёти хазинасига салмоқли ҳисса кўшган улуғ сиймонинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китобдан, шунингдек, даҳо шоир ва мутафаккир қаламига мансуб Табиат, Инсон, ҳаёт, ижод ва санъат ҳақидаги ҳикматлар ҳам ўрин олган. Таржимон М.Акбаров мазкур ҳикматлар таржимаси устида ишни давом эттирди. Бунинг натижаси ўлароқ аслиятдан ўги-рилиб, илк марта эълон қилинаётган Гётенинг ушбу ҳикматлари ҳам китобхонларда қизиқиш уйғотади, деб умид қиламиз.