Диссертация мавзусининг долзарблиги. Пиёз сабзавотлар орасида энг аҳамиятли сабзавотлардан бўлиб, бугунги кунда дунё бўйича 4,444 млн. гектар майдонга экилиб 85, 795 млн. тонна атрофида маҳсулот етиштирилмоқда, ўртача ҳосилдорлиги 19,31 т/га ни ташкил этган. Пиёз ҳосилини ишлаб чиқариш бўйича Хитой 22,345 млн.т., Хиндистон – 19,299 млн. т., АҚШ – 3,159 млн.т., Эрон – 2,382 млн.т., етакчи ўринни эгаллайди ва шу билан бирга пиёз бошқа Европа давлатлари сабзавотчилигида, асосий экинлардан ҳисобланади