Фалсафа (ЭЭМ)” фанининг асосий мақсади - талабаларда инсон ҳаётининг мақсади мазмуни ва моҳияти, моддий борлиқ ва ижтимоий ҳаёт ўртасидаги ўзаро қонуниятлар тўғрисида, фалсафий билимларнинг шаклланиши, таркибий тузилиши ва ривожланишининг тарихий босқичлари, ҳозирги дунёнинг илмий фалсафий диний манзараси, фалсафанинг асосий йўналишлари ва мактаблари; жамият ва унинг таркибий тузилиши, ижтимоий тараққиётнинг босқичлари ва цивилизация концепсияларини, ижтимоий муносабатлар тизимида инсон моҳияти онг ва ўз-ўзини англаш таълимоти ахлоқий ва маънавий қадриятларни; диалектика ва синергетика, ҳаракат ва ривожланиш, макон ва замон ҳақидаги таълимотларни, билишнинг умумфалсафий методларини ҳозирги дунёнинг глобаллашув жараёни, инсониятнинг экологик ва бошқа глобал муаммолари ҳақида, назарий билимларни шакллантиради