Диссертация мавзуининг долзарблиги ва зарурати: Дунё бўйича 26,4 миллион гектар майдонга ерёнғоқ ўсимлиги экилиб, етиштириш даври давомида ялпи ҳосилдорлик 37,1 миллион тонна ва ўртача ҳар гектар майдондан 1,4 тонна ҳосил олинмоқда. Бугунги кунда дунё бўйича ерёнғоқ етиштиришда Хитой 37%, Африка давлатлари 25%, АҚШ 21%, Океания мамлакатлари 6% тўғри келади.1 Ушбу давлатларда ҳар турли навлари, экиш схемалари, муддатлари, зарарли омилларга қарши кураш натижасида юқори ва сифатли ҳосил олиш билан биргаликда уни сақлаш ҳамда қайта ишлаш усулларини такомилаштириб бормоқда.