Мавзунинг долзарблиги: Дунё мамлакатларида ўтказилган кўп йиллик илмий-тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики таркибида микроэлементи (молибден, кобальт, мис, рух, бор, марганец ва бошқалар) бўлган минерал ўғитлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва ҳосилдорлигини кўпайтиради. Бу элементларнинг етишмаслиги натижасида ўсимликларни ўсиши ва моддалар алмашинуви, уларнинг ҳосилдорлиги камаяди, ҳамда уларнинг турли хил касалликка чалиниши ортади. Микроэлементларни ўғитлар таркибига киритишда уларнинг ўғитлар таркибидаги компонентлар билан ўзаро таъсирлашуви ва унинг натижасида ҳосил бўлган моддалар шакл ва хоссаларининг ўрганиш муҳим вазифа ҳисобланади.