Ушбу услубий кўрсатмада 5141500 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишида таълим олаётган талабалар учун жиноят ҳуқуқи фанидан лаборатория машғулотларини ўтишда фойдаланиладиган услубий тавсиялар баён этилган.
Жиноят ҳуқуқи юридик фанлар тизимида ўзининг аҳамиятлилиги билан ажралиб туради. Мазкур фан инсон ҳаёти, иқтисодиёт, жамоат тартиби, экология, давлат бошқаруви соҳасига қарши қаратилган жиноий тажовузлар, жавобгарлик, жазо ва ундан озод қилиши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. 5141500— Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши 3-курсида жиноят ҳуқуқидан жами 70 соатлик дарс ўтилиши амалдаги ўқув дастурида белгиланган.
муаллифлар:И. Кабиров, З. Ҳамроқулов, И. Аюбжонов