"Селекция ишлари тугагандан сўнг, уларни навбатдаги ишлаб чиқариш тармоқларида қўллашдан олдин, штаммларни экиш ва сақлаш учун керакли
озуқа муҳитларни тайёрлаш режаси ишлаб чиқилди. Кўпгина муаллифлар томонидан энтомопатоген замбуруғларни сақлаш борасида ҳар хил усуллардан фойдаланиш ҳақида кўплаб илмий ишлар олиб борилди: масалан, керакли озуқа муҳитларда, фильтрли қоғозларда, донда вазелин мой билан керакли озуқасида, натрий хлор кристалларида, нобуд бўлган ҳар хил ҳашаротларда сақланади".