Тадқиқотнинг мақсади прокурор-тергов ходимлари, бу муаммони ўрганиш истагида бўлган хуқуқшуносларга прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларини кенгроқ ёритиб бериб, уни самарали ишлаши учун илмий йўлланма беришдир. Мавзунинг моҳияти прокуратура фаолиятининг турли процессуал мажбурлов чораларини қўллашда учрайдиган айрим муаммоларни бартараф этиш ва бу фаолиятни янада такомиллаштиришдан иборат. Прокурорнинг процессуал мақомини, жиноят процессидаги иштирокини яъни айрим процессуал мажбурлов чораларини қўллашдаги иштироки, прокурор фаолиятини ташкил этиш масалаларини тўғри ҳал қилиниши пировард натижада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг қонун томонидан мустаҳкам ҳимоя қилиниши ва қонунчиликни таъминланишини ҳисобга олиб, ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади буларни амалиётдаги муаммоларини ечишга хизмат қилишдир.