Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда республикани ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган мажлиси 2013 йил 18 январда бўлиб ўтди [ 1 ].
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.Маърузада мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошганлиги айтиб ўтилди [ 1 ].
2012 йилда табиий қийинчиликларга қарамасдан, 3 миллион 460 минг тоннадан ортиқ пахта, 7 миллион 500 минг тонна ғалла, 2 миллион тоннадан зиёд картошка ва 9 миллион тоннадан ортиқ сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари йиғиб териб олинди