"Қоғоноқ сувларининг вақтидан олдин кетиши (ҚСВОК) деб ҳомиладорликнинг 22 хафталик муддатидан кейин қоғоноқ пардасининг ёрилиши ва қоғоноқ сувларининг оқиб кетишига айтилади. ҚСВОК барча ҳомиладорлик ҳолатларининг 2% ида учрайди, (Савельева Г.Т., 2002; Дуда В.И. и соавт., 2008), аммо у 40% ҳолатларда муддатдан олдинги туғруқ билан асоратланади ва перинатал ўлим ҳолатларини кескин оширади"