Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Республикамизда ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш, табиий ёқилғилардан оқилона фойдаланиш ва энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиши, аҳоли ижтимоий ҳаётининг янада яхшиланиб бориши анъанавий ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабни оширмоқда. Шу сабабли, саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технолдогик янгилаш, технологик жиҳатдан замонавий, энерготежамкор ускуналарга алмаштириш, мавжуд технологияларни оптималлаштириш ва янгиларини жорий қилиш энергия самарадорликни оширишга хизмат қиладиган омиллар ҳисобланади.