Атмосферада иссиқ иқлим шароитида умумий ва қишлоқ хўжалиги биноларида микроиқлим системасини таъминлашни, энерготежамкорлик технологиясининг илмий асослари баён қилинган. Иссиқлик ва массаалмашинув назариялари асосида сув ва нам материалларни бевосита мулоқатида сувнинг тўллиқ буғланиш назарияси ишлаб чиқилган. Бу назария асосида мавжуд бўлган икки босқичли буғлаткичли совутиш қурилмаси, буғлаткичли совутиш қурилмаси, бевосита буғлаткичли совутиш қурилмаси, қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда ишлайдиган буғлаткичли совутиш қурилмаси асосида ҳавони намлаш ва совутишнинг самарали усуллари келтирилган.