Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, тариқат илмининг пири устозларидан бири Сўфий Оллоҳёр ижоди ўзининг серқирралиги билан ажралиб туради. Айниқса, олим ва шоирнинг одоб, ахлоқ, инсонийлик, миллий қадриятлар, инсон маънавияти ҳамда маданияти ҳақидаги фикрлари ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.
Ёш олима ва шоира Моҳигул Бобоева бағоят савоб ишга қўл уриб, Сўфий Оллоҳёрнинг маънавий қарашлари акс этган асарларини тадқиқ қилиб, ушбу монографияни яратди. Мазкур монографиядан олийгоҳ, коллеж ва лицей талабалари, мактаб ўқувчилари учун маънавият асослари, одобнома, маданиятшунослик, ахлоқшунослик, эстетика, диншунослик, умуман ижтимоий фанлар дарсларида ҳам фойдаланиш мумкин.