Дунё миқёсида ғоявий таҳдид ва ахборот хуружлари кучайиб, одамлар онги ва қалбини эгаллаш борасидаги кураш тобора мураккаблашиб бораётган бугунги кунда маънавий-мафкуравий, жумладан, тарғибот-ташвиқот ишларини самарали олиб бориш, таъсирчанлигини оширишни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу жараёнда ўтказиладиган ҳар бир тадбирни аниқ мақсад асосида, замонавий усул-услубларни қўллаган ҳолда ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу илмий-амалий қўлланма ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда тайёрланди. Ундан маънавият ва маърифат тарғиботчилари, таълим муассасалари, ёшлар, маҳалла, хотин-қизлар ташкилотлари, бошқа давлат ва нодавлат муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, зиёлилар, кенг жамоатчилик тарғибот ишида фойдаланиши мумкин.