Ушбу рисолада глобаллашув шароитида маънавий таҳдидлар, унинг келиб чикиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этиш йўллари, фикрга қарши фақат фикр билан баҳсга киришиш, ғояга қарши фақат ғоя билан олишиш йўллари ҳамда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш масалалари баён этилган. Президентимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асари асосида ёритил¬ган мазкур таҳлилий қўлланмадан маънавий-маърифий тадбирларда, маъруза ва семинарларда фойдаланиш мумкин. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.