Ахборотлашган жамият муаммоларининг бугунги талқин¬лари халқимизнинг ғоявий курашчанлик фазилатларига жиддий эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Ахборот босими мил¬лий тикланиш, маънавий юксалиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимизнинг ҳимоя чизиғини таъминлашга эҳтиёжни ку¬чайтирмоқда. Демак, бугун халқимизни айни ахборотлашган жамият фалсафаси билан яқиндан таништириш, унинг таъсири ва самарадорлигини кучайтиришимиз керак бўлмоқда. Маънавий-мафкуравий тарғиботни энг халқчил, энг таъсирчан воситага айлантирмоғимиз лозим. Ушбу рисолада ана шу йўналишдаги айрим кузатишлар ҳақида фикр юритилади.