Ушбу мўъжаз рисолада ёшларимизни дунёвий ва диний маданият уйғунлиги асосларидан хабардор қилишга қаратилган маълумотлар келтирилиб, тарихий хотира ва дунёвий-диний маърифат шаклланиши асосларидан баъзи бир лавҳалар ҳамда дунёвийлик асло даҳрийлик эмаслиги оммабоп тилда баён қилинган.
Рисола кенг китобхонлар оммаси (умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, магистрлар ва малака ошириш тингловчилари)нинг бу борадаги тушунчаларини тўлдириш учун ёзилган.