• Ўзбекистан тарихи фанини манбалар асосида ўқитиш таълим самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатади. Бу масалада умумий ўрта таълим мактаблари, лицей ва коллежлар учун, хатто олий таълим тизимидаги тарих йўналишлари зарур даражада кроотаматив (қўшимча ўқиб таҳлил қилиш учун) материалларга муҳтожлигича қолмокда. Шу сабабли барча босқичлардаги Ўзбекистон дарсликлари ва қўлланмаларида материаллар баёни қуруқ, маълумотлар йиғиндисидан иборат кўринади. Уларни манбавий асосларига боғлаш ўқувчи ва талабаларда тарихнинг сабаб ва оқибат муносабатлари ҳақида далил-исботга эга тасаввур ва билимларни ҳосил қилишига хизмат қилади.
• Таълимни манба билан боғлаш хақида гап кетганда, аввало, моддий-ашёвий ва ёзма манбалар тасаввурга келади. Бироқ, ёзма манбаларнинг муҳим тармоғи - архив ҳужжатлари мажмуи жиддий эътиборда тутилмайди. Араб, форс, юнон, лотин, хитой, хинд, арман тилли манбалардан олинган маълумотлар дарслик ва қўлланмаларимизга жалб этилгани ҳолда, архив фондларида сақланаётган миллионлаб ҳужжатлардан фойдаланиш нисбати жуда паст даражада. Ҳолбуки, ўлкамизда тарихий архивлар қадим замонларга бориб тақалади. Жумладан, Қадимги Парфия давлатининг улкан хўжалик архивидан уч ярим минг ҳужжат етиб келган. Улар асосида антик давр хўжалиги ҳаёти тарихини, мулкчилик муносабатларини ўрганиш қулай ва қизиқарли