Сабзавот экинлари уруғчилигида экин турининг биологик хусусиятларини ва хўжаликда мавжуд техника воситаларини хисобга олган ҳолда экиш схемасини тўғри танлаш, мақбул кўчат қалинлигини белгилаш уруғ ҳосилдорлигини ошириб, турли хил сарф харажатларни камайтиришда муҳим ахамият касб этади. Ширин қалампир ўсимлигини нг энг мақбул кўчат қалинлигини белгилаш, унинг уруғ етиштириш агротехникасидаги асосий шартлардан биридир. Чунки қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришда, мақбул кўчат қалинлигини белгилаш билан ўсимликни қуёш энергиясидан максимал даражада фойдаланиш, тупроқдаги ҳамда қўшимча берилган озиқ моддалардан, хаво, сув ва иссиқликдан самарали фойдаланиш имконияларини яратади. (Эдельштейн 1963, Гикало 1982, Мамадалиев 1991, Бўриев 1999).