Ёзувчининг навбатдаги китоби – “Адолатга хиёнат” қиссаси китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Унда муҳаббат, севги, оилавий муносабатлар, ҳаётдаги қатор
ижтимоий муаммолар ёзувчи томонидан моҳирона қайд этилган. Ушбу китобни ўқиган инсонлар, айниқса, ёшлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб оладилар ва
ҳаётда яқин инсонларига хиёнат қилмайдилар, тўғри, ҳалол йўлни танлаб оладилар деган умиддамиз.