Xуршид Дўстмуҳаммад
Инсон қалбининг энг нозик, энг дахлсиз, энг эрка туйғуси – муҳаббат! Ёзма ижоднинг энг самимий, энг сирли ва энг жозибали шакли эса – мактуб. Муҳаббат жозибасию ceҳpини баён этишда мактубдан кўра қулай ва табиий шакл йўқ.
Азиз китобхон! Қиссадаги мактубларни Сиз ёзгансиз, уларнинг бари Сизники. Ишонаверинг, қиздир-йигитдир, истаган киши бундай ишқномани битишга қодир. Фақат бунинг учун, кўнгил беғубор севги сурурию бокира муҳаббат изтиробини бошдан кечирган бўлса бас.
Муаллиф