Муаллиф Шавкат Тўлаганов «Тонг»нинг ташкилотчи ларидан бири. Ғалаба нашидаси-ю мағлубият аламлари унга ҳам бегона эмас. Ана шу унутилмас дамларни, жамоадошларини эслаб, хотиралар, эсдаликлар, оила альбомларидаги эски, аммо қадрдонлар тимсоли акс этган бебаҳо суратларни йиғиб, китоб ҳолига келтирибди. Китоб футбол ихлосмандларига манзур бўлади