Услубий қўлланма “Ҳуқуқшунослик” фанидан номутахассис олий ўқув юртлари 1-курс талабаларига мўлжалланган бўлиб, унда давлат органлари, уларнинг ваколатлари, маъмурий, фуқаролик, оила, жиноят, экология, меҳнат ва ҳуқуқнинг бошқа соҳалари бўйича назарий билимлар талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб тариқасида тузилган. Услубий қўлланма талаба-ёшларни ҳуқуқий билими, маданияти ва онгини ошириш билан бирга талаба-ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам беради