Ҳар бир фаннинг ўз тарихи, ўз тараққиёт йўллари мавжуд. Бу борада кўҳна фан соҳаларидан бўлган тилшунослик фани истисно эмас. Бўлғуси тилшунос педагоглар ўз ихтисослиги тарихини, муаммоларини ҳамда долзарб масалаларини билишлари шарт. Ушбу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қўлингиздаги қўлланма чет тиллари факультетларида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, шу боисдан Ғарб тилшунослари илмий меросига кўпроқ эътибор қаратилди.