Молия бозори– жуда кенг тушунчадир. У кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил қилади, ҳамда муайъан молия муассалари орқали ўзаро таъсирида бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни тасвирлайди. Молия бозорининг объекти сотиладиган акциялар, облигацилар, сертификатлар ва пулнинг ўзи ҳисобланади. Унинг субъекти эса фирмалар, банклар, давлат, молия институтлари ва аҳолидан иборатдир.