Бугунки кунда “Таълим тўғрисида”ги қонун “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида ўрта махсус таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлмоқда. Жумладан, ўқув жараёнига янги педагогик технология жорий этилмоқда, айниқса, талабаларни мустақил иш олиб боришга, мустақил фикрлашга ўргатиш асосий масалага айланиб бормоқда.