Ушбу қўлланмада педагогика фанининг мақсади ва вазифалари, тадқиқот усуллари, таълим назарияси, дидактика ва унинг қонуниятлари, принциплари, ўқитишни ташкил қилиш усуллари, ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш масалаларини қамраб олинган.
Шунингдек, қўлланмада тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни, ўқувчилар жамоаси, ёшларни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш, илмий дунёқарашини шакллантириш, уларни ғоявий – сиёсий руҳда тарбиялаш, оила, мактаб ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги каби масалалар баён этилган.