Қўл суяклари елка камари ва қўлнинг эркин қисми суякларига бўлинади. Елка камари соҳасида курак ва ўмров суяклари жойлашган.
Ўмров суяги (clavicula) S-симон шаклидаги қўлни тана билан боІлаб турувчи ягона найсимон суяк. Унинг юмалоқ шаклидаги танаси ҳамда икки: тўш ва акромион учи тафовут қилинади. Ўмров суягининг тўш учи олдинга туртиб чиққан ва йўғонлашган бўлиб, тўш суяги билан бирикадиган эгарсимон бўғим юзаси бор. Унинг акромион учи тўш учига нисбатан кенг ва юпқа, орқага қараган бўлиб, курак суяги акромион ўсимтаси билан бирлашадиган ясси бўғим юзаси бор. Ўмров суягининг юқори юзаси силлиқ бўлиб, пастки юзасида бойлам бирикадиган конуссимон бўртиқ ва трапециясимон чизиқ бор.