Юнусобод тумани атрофида тарқалган дарахт ва буталарни ўрганиб уларнинг ҳисоб китобини (инвертаризациясини) ўтказишдан иборат. Ер юзида ўсимликлар тури жуда кенг тарқалган. Бу ўсимликларни жазирама чўллардан тортиб, то баланд тоғлар чўққисигача бўлган турли тупроқ ва иқлим шароитида учратиш мумкин.
Инсоният ҳаёти ўсимликлар олами билан узвий боғланган. Барчага маълумки наботот олами инсонни тўйдиради, кийинтиради, ҳавони поклаб беради, сўлим гўшалар яратади, хўжалик ва қурилиш материали бўлиб хизмат қилади, кўзга завқ берадиган гўзал манзара яратади, тупроқни эрозиядан сақлаб намликни ушлаб туради, ўарорат беради.