Ўзбекистонда мой ишлаб чиқаришнинг асосини пахта чигити, данаклилар, махсар ва импорт қилинадиган соя дуккаги ташкил қилади. Шунингдек кичик ишлаб чиқариш корхоналарида кунжут ва зиғир фойдаланилади.
Жаҳон ёғ-мой ишлаб чиқариш саноатида озиқ-овқат учун соя, палма, рапс (индов), кунгабоқар, ерёнғоқ каби мойлар ката миқдорни ташкил қилади. Ушбу шсимлик мойлари биргаликда ишлаб чиқаришнинг 80% миқдорини ташкил қилади. Жумладан, сўнги 10 йил ичида рапс ишлаб чиқариш кескин ривожланди ва рапс мойи ишлаб чиқариш хажми хозирги кунда учинчи ўриннни эгалламоқда.